25 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +35,4 °C

Саломатлик
12 Мая  2020 414

Бир кунда 107 инсон ҳаётга қайтди

Бугун юртимизда, жами соғайганлар сони 2 000 нафарга яқинлашди.

Бугун Тошкентда 41 нафар, Сирдарё ва Сурхондарёда 1 нафардан — 2 нафар, жами 43 нафар бемор бутунлай соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

Пойтахтимизда тузалган беморлардан 33 нафари эркак, 8 нафари аёл. Улар орасида энг ёши каттаси 61 ёшда бўлса, энг ёши 2019 йилда туғилган.

Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 616 нафар бемор соғайиб чиққан.

Сирдарёда тузалган 40 ёшли эркак. Сирдарёда шу пайтга қадар 14 нафар бемор тузалди.

Сурхондарёда тузалган 35 ёшли аёл киши. Сурхондарёда шу пайтга қадар соғайганлар 36 нафарга етди.

Шундай қилиб, бугуннинг ўзида 107 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1 988 нафарни ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда юртимизда коронавирус аниқланганлар сони 2 482 нафарни ташкил қилиб, соғайган ва вафот этганлардан ташқари, жами 484 нафар бемор даволанмоқда, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech