29 Октябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +8,8 °C

Саломатлик
23 Июн  2020 573

Бир кунда 110 нафар бемор соғайди

Бугун Тошкент ва Самарқандда 110 нафар бемор соғайиб, соғайганлар сони 4 560 нафарни ташкил этади.

Бугун Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 57 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 12 нафар, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 28 нафар, шаҳар 1-сон клиник шифохонасида 12 нафар, жами 109 нафар, шунингдек Самарқандда 1 нафар, жами 110 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилди.

Тошкент шаҳри ва вилоятида Тузалганларнинг, ёши каттаси 75 ёшли онахон, ёши кичиги эса 2020 йилда туғилган.

Эндиликда Тошкент шаҳри ва вилоятида ушбу касалликдан соғайганлар сони 2 451 нафарга етди.

Самарқанд вилоятида бугун касалликдан фориғ бўлган 52 ёшли аёл билан бирга ушбу ҳудудда коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 384 нафарни ташкил қилмоқда.

Шундай қилиб, бугун шу вақтгача 110 нафар бемор тузалиб, ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб соғайганлар сони 4 560 нафарни ташкил этади, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech