05 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +31,2 °C

Саломатлик
30 Апр  2020 985

Бир кунда 30 нафар бемор соғайди

Бугун юртимизда жами соғайганлар сони 1 100 нафардан ошди.

Тошкентда 7 нафар, Самарқандда 3 нафар, Сурхондарёда 2 нафар, Андижонда 18 нафар бемор, жами 30 нафар бемор соғайиб, уларнинг барчаси реабилитацияга кузатилди.

Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасидан 6 нафар, шаҳар 3-сонли туғруқ мажмуасидан 1 нафар, жами 7 нафар бемор соғайиб, Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди.

Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида соғайганларнинг 3 нафари Тошкент шаҳридан, Бухоро, Андижон ва Тошкент вилоятларидан 1 нафардан. Уларнинг 2 нафари Рессиядан, 1 нафари Туркиядан келган. Қолган 3 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олган. Уларнинг 3 нафари эркак, 3 нафари аёл бўлиб, энг ёши каттаси 54 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 20 ёшда.

Шаҳар 3-сонли туғруқ мажмуасида тузалган 29 ёшли ҳомиладор аёл Тошкент шаҳридан бўлиб, жорий йил 26 мартда Туркиядан чартер рейс билан келган

Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 357 нафар бемор соғайиб чиқди.

Самарқандда соғайганларнинг 1 нафари 39 ёшли эркак, 2 нафари эса 39 ёшли ва 18 ёшли аёллар бўлиб, барчаси ушбу вилоятдан. Улар коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олган.

Сурхондарёда тузалиб чиққанлар 31 ёшли ва 30 ёшли эркаклар бўлиб, иккиси ҳам Қашқадарё вилоятидан. Жорий йил 27 мартда Москва-Термиз йўналишида чартер рейсда келган.

Сурхондарёда шу пайтга қадар 20 нафар бемор соғайиб чиқди.

Андижонда соғайганларнинг  5 нафари эркак, 13 нафари аёллар бўлиб, барчаси Андижон вилоятидан. Улар коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олган. Эътиборли жиҳати, тузалганлар орасида 84 ёшли онахон ва 2 ёшли бола ҳам бор.

Андижонда шу пайтга қадар 106 нафар бемор соғайиб чиқди.

Шундай қилиб, бугун айни пайтга қадар 30 нафар бемор тузалиб, айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1126 нафарга етди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech