24 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,3 °C

Хавфсизлик
18 Июл  2019 413

Бир кунда 531 пиёдага жарима белгиланди

Тошкент вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисалари (ЙТҲ) комплекс таҳлил қилинганда, ҳар икки йўл-транспорт ҳодисаларининг бири пиёдани уриб юбориш ҳолатига тўғри келмоқда, деб хабар қилади Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида пиёдалар иштирокида 213 та ЙТҲ содир бўлди. Қарийб 50 фоиз ҳолатда айнан пиёданинг йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслиги оқибатида содир бўлганлиги, 34 та йўл-транспорт ҳодисасида пиёда маст ҳолатда бўлганлиги маълум бўлди. Шу ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда Тошкент вилояти ҳудудида бир кунлик  «Диққат пиёда!» профилактик тадбири  ўтказилди. 

Бу тадбирда асосий эътибор қоидабузар пиёдаларга қаратилди. Кун давомида Тошкент вилояти ЙПХ инспекторлари томонидан пиёдаларга нисбатан 531 та маъмурий баённома расмийлаштирилиб, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 138-моддасига кўра 531 фуқарога нисбатан 35 миллион 883 минг сўм жарималар белгиланди.

Вилоят ҳудудидаги туман, шаҳарлар кесимида таҳлил қилинганда, энг кўп қоидабузар пиёдалар Бекобод тумани (51 та), Нурафшон шаҳри (48 та), Чирчиқ шаҳри (39 та), Бўстонлиқ тумани (32 та) ва Ангрен шаҳри (28 та)га тўғри келди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech