14 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +34,9 °C

Саломатлик
31 Мая  2020 433

Бир кунда 55 нафар бемор соғайди

Тошкент шаҳрида бир йўла 44 нафар бемор тузалди, улар орасида 78 ёшли онахон ва 2019 йил туғилган чақалоқ ҳам бор.

 

Шунингдек, Қорақалпоғистон ва Самарқандда 11 нафар бемор тузалиб, юртимизда жами соғайганлар 2 783 нафарга етди.

Пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида бир йўла 37 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида эса 7 нафар, жами 44 нафар бемор соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 11 нафари эркак, 26 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 78 ёшли онахон бўлса, ёши кичиги эса 2019 йил туғилган чақалоқ, улар орасидан 1 нафари Қозоғистон Республикаси фуқароси.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг барчаси эркак бўлиб, ёши каттаси 58 ёшда, ёши кичиги 29 ёшда, улар орасидан 1 нафари Қирғизистон Республикаси фуқароси.

Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 1 063 нафар бемор соғайган.

Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар, Самарқандда 9 нафар, жами 11 бемор соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

Қорақалпоғистонда тузалганларнинг 2 нафари ҳам эркак киши. Қорақалпоғистонда шифо топганлар 129 нафарга етиб, даволанаётганлар 6 нафарни ташкил этмоқда. Ушбу ҳудуд коронавирусдан холи бўлишга жуда яқин турибди.

Самарқандда тузалганларнинг 7 нафари эркак, 2 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 52 ёшда, ёши кичиги эса 25 ёшда.

Самарқандда соғайганлар сони эндиликда 274 нафарга етди.

Шундай қилиб, бугун 55 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб жами соғайганлар 2 783 нафарга етди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech