17 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +3,7 °C

Мамлакатимизда
19 Окт  2019 824

Биринчи халқаро замонавий таълим усуллари фестивали Ўзбекистонда бўлиб ўтади

Жорий йилнинг 26 октябрь куни Ёшлар ижод саройида STEAM Fest фестивали бўлиб ўтади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар қилади.

 

Фестивалда STEAM (Science - фан, Technology - технология, Engineering - муҳандислик, Art - санъат, Math - математика) соҳаларида таълимни ривожлантириш бўйича хорижий мамлакат тажрибалари намойиш этилади.

Фестивални ўтказишдан асосий мақсад, ёшлар орасида табиий фанларни кенг тарғиб қилиш ҳамда STEAM таълими соҳасидаги хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганишни таъминлашдир.

STEAM Fest фестивалида Тошкент шаҳридаги энг яхши нодавлат таълим муассасалари, замонавий ўқув дастур муаллифлари ҳамда STEAM таълим йўналиши бўйича фикр билдирувчи хорижий компаниялар иштирок этади.

Фестивал иштирокчилари орасида GIGO (Россия), Robolab (Беларус), Lego Edu (Қозоғистон), Крутая Наука (Украина) каби хорижий компания вакиллари ҳам бор.

Биринчи халқаро замонавий таълим усуллари фестивали Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги кўмагида Нодавлат таълим муассасалари ассоциацияси томонидан ўтказилмоқда. 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech