22 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,1 °C

Спорт
15 Янв  2019 1246

Ҳиндистон биринчилардан бўлиб мусобақани тарк этди

Осиё Кубоги гуруҳ босқичи сўнгги 3-тур ўйинлари ҳам бошланди. Биласизки 3-тур учрашувлари параллел равишда бўлиб ўтади. Кеча А гуруҳида икки ўйин бўлиб ўтди. Мусобақа мезбонлари БАА терма жамоаси Таиланд билан куч синашди. Иккала жамоанинг ҳам кейинги босқичга чиқиши учун дурранг кифоя қиларди. Шунинг учун жамоалар эҳтиёткорлик билан тўп суришди ва 1:1 ҳисобидаги дуранг билан ўйин якунланди.

Иккинчи учрашув Баҳрайн ва Ҳиндистон терма жамоалари ўртасида бўлди. Бу ўйин анчайин қизиқарли кечди. Сабаби бир тўп фарқи билан бўладиган ғалаба Баҳрайнни кейинги босқичга олиб чиқса, Ҳиндистонга дурранг ҳам етарли эди. Ўйиннинг 90-дақиқасигача ҳисоб очилмади. Ҳамма Ҳиндистонни кейинги босқичга чиқди деб ўйлай бошлади. 90-дақиқада ҳиндистонлик футболчи ўз жарима майдонида рақиб футболчисига қуполлик ишлатди ва ҳакам пенальти белгилади. Жамол Рашид пенальтини аниқ амалга оширди ва Баҳрайн кейинги босқичга йўл олди.

Ушбу натижалардан сўнг гуруҳда вазият қуйидагича. Мусобақа мезбонлари 5 очко билан гуруҳда биринчи бўлишди. Баҳрайн 4 очко билан иккинчи, худди шунча очкога эга бўлган Таиланд эса 3-поғона билан плей-офф йўлланмасига эга чиқди.

Бугунги ўйинлар:

        В гуруҳи

Фаластин – Иордания

Австралия – Сурия

Ҳар иккала баҳс ҳам 18:30 да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech