15 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25,5 °C

Хавфсизлик
4 Июл  2020 385

Бировнинг рисқи буюрмади

2020 йил 1 июлда Фарғона шаҳар ИИО ФМБ га ариза билан фуқаро мурожаат қилиб, унда вояга етмаган укасига безорилар ҳужум қилгани ҳақида баён қилган ва уларга нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраган.

Маълум бўлишича, 30 июнда жабрланган шахс Фарғона шаҳар, Янги аср кўчасида кетаётган вақтида, 16-ёшли ва 18-ёшли йигитлар уни тўхтатиб, уриб-дўппослаб, унинг қўлидаги нархи 700 000 сўм бўлган «Artel U-5» русумли телефон аппаратини тортиб олган.

Ўтказилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, жабрланган шахсга тегишли бўлган «Artel U-5» русумли телефон аппарати безорилардан ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан бу иккала шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси 2-қисми «в» банди (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда улардан бирига юқорида кўрсатилган модда билан айблов эълон қилиниб, «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси танланган. Иккинчисининг хатти-ҳаракатларига қонуний чора кўриши таъминланади. Тергов давом этмоқда, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech