19 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +26,6 °C

Германия пойтахтида бизнес-учрашув

Берлин шаҳрида ўзбек-герман бизнес-форуми бўлиб ўтди.

 

Унда ГФР ҳукуматининг иқтисодий блок вакиллари ва мамлакатнинг бошқа расмийлари ҳамда халқаро молиявий тузилмалар вакиллари иштирок этишди. Республикамиз делегациясига Бош вазир ўринбосари - Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси Суҳроб Холмуродов раҳбарлик қилди.

Тадбирда Германиянинг 234 компанияси ва банкларидан 300 зиёд вакиллар иштирок этди, дея хабар беради Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси матбуот хизмати.

Учрашув якунида нефтгаз сектори, нефткимё ва энергетика, соғлиқни сақлаш ва фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳаси ва меҳмонхоналар қуриш бўйича компаниялар билан 4 миллиард доллардан зиёд лойиҳаларни амалга ошириш борасидаги шартномалар имзоланди.

Тижорат банклари томонидан республиканинг хусусий тадбиркорлари иштирокидаги кредит линиялари ҳисобига ҳамда Германиянинг етакчи технологиялар ва ускуналар етказиб берувчиларини жалб этган ҳолда жами 557 миллион долларлик аниқ лойиҳаларни амалга ошириш ҳақидаги келишувларга эришилган.

Форум доирасида Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан энергетика ва Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида маиший чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасида ҳам умумий қиймати 516 миллион долларлик келишувлар имзоланди.

Ўз ахборотимиз.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech