09 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +33,3 °C

Халқаро ҳамкорлик
3 Июн  2020 558

Ҳамкорлик учун «Бизнес-нонушталар»

Росҳамкорликнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбарияти билан учрашув ўтказилди.

Бугун, 3 июнь куни «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати офисида Росҳамкорликнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди. Унда томонлар бугунги кундаги фаолиятлари ҳамда ўзаро ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилдилар.

Жумладан, Росҳамкорлик ваколатхонаси раҳбари в.б Андрей Красильниковнинг фикрича томонлар «Бизнес-нонушта» форматида бизнес доиралар билан учрашувлар ташкил этиш орқали тадбиркорлик соҳасини ривожлантириши ёки таълим соҳаси, шунингдек рус тилини хорижий тил сифатида ўқитилишини ривожлантириш каби йўналишларда ҳамкорликни йўлга қўйиши мумкин.

Бундан ташқари, қўшма лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш, биродарлашган шаҳарлар ўртасида форумлар ўтказиш, Россия ва Ўзбекистон олий таълим муассасаларининг навбатдаги форумини ва бошқа шу каби тадбирларни ҳамкорликда ташкиллаштириш имкониятлари ҳам муҳокама қилинди.

Ўз навбатида, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раҳбарияти томонидан яқинда ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Жамоатчилик палатаси фаолиятини самарали ташкил этишда Россия Федерациясининг ушбу йўналишдаги ижобий тажрибасини ўрганиш долзарб эканлиги таъкидланди. Шунингдек, режалаштирилаётган халқаро мунозара клуби муҳокамаларига россиялик экспертларни ҳам жалб этиш, Россияда истиқомат қилаётган ва меҳнат фаолиятини олиб бораётган ватандошлар, жамоат ташкилотлари иштирокида форум ўтказиш таклифи билдирилди.

Учрашув якунида томонлар келгусидаги аниқ режаларни белгилаб олган ҳолда ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзолашга келишиб олдилар, деб хабар беради «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech