27 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +24,7 °C

Долзарб
29 Мар  2020 506

БМТ Нью-Йоркдаги тиббиёт муассасаларига 250 минг дона тиббий ниқоб тақдим этади

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти  вакиллари Нью-Йорк мэрига 250  минг дона тиббий ниқобни тақдим этади, ушбу ниқоблар шаҳардаги тиббиёт муассасаларига тарқатилади. БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш нью-йорклик шифокорларга ўз бирдамлигини  изҳор қилган. Эслатиб ўтамиз, БМТ  штаб-квартираси Нью-Йоркда жойлашган.

Ҳозирги кунда АҚШнинг йирик мегаполисида коронавирус инфекцияси кенг тарқалди: ўн минглаб нью-йоркликлар  ушбу вирусни юқтириб олган, юзлаб инсон вафот этди. Кўплаб шифохоналар  беморлар билан  тўла. 

“Мен Қўшма Штатлар элчиси Келли Крафт билан биргаликда АҚШга 250 минг дона ҳимоя ниқобларини тақдим этамиз, ушбу ниқоблар ҳозирги кунда Нью-Йоркдаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти дўконларида жойлашган”, – деб қайд этди  БМТ Бош котиби.

Гутерришнинг сўзларига кўра, ниқоблар “шаҳарнинг барча бешта туманида вирусга қарши тинмай курашиб, фидокорлик ва матонат кўрсатаётган” шифокорларга берилади. “Умид қиламанки, биз шу орқали  инсонлар ҳаётини сақлаб қолишда ўз ҳиссамизни қўшган бўламиз”, – деб қайд этган у.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech