19 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +26,6 °C

Мамлакатимизда
14 Фев  2019 899

Бобур таваллудининг 536 йиллиги муносабати билан байрам акцияси ўтказилмоқда

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Вазирлик ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” маркази ҳамда “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси кўмагида Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 536  йиллиги муносабати билан #BoburDay сайли байрам акцияси ўтказилмоқда.

 Мазкур акцияда  ўзини миллий қадриятларимизга дахлдор деб билувчи ижодкор юртдошларимиз  фаол иштирок этмоқда. Иштирокчилар университет ҳудудида ўрнатилган буюк сиймо Бобур таваллуд кунига бағишлаб тайёрланган махсус баннерлар, декорация ва иллюстрациялар атрофида суратга тушиб, ўз иштироки ва муносабатини он-лайн тизимда турли ижтимоий тармоқларда акс эттиряпти.

 Акцияда эл севган таниқли санъаткорлар, кино ва театр актёрлари, спортчилар қатнашмоқда.

 Жаҳон трендларидан бирига айланиб улгурган #BoburDay хеш-теги мана бу йил ҳам Интернет фойдаланувчилари ўртасида яна бир бор улуғ алломанинг ҳаёти ва ижодини фаол тарғиб қилиб, ёшлар ўз тенгдошлари билан дунёнинг барча бурчакларидан туриб мавзу атрофида мулоқот қилишлари ҳамда фикр алмашишлари имкониятини яратмоқда.

 Шунингдек, сайлда бир вақтнинг ўзида барча ижтимоий тармоқларнинг фаол фойдаланувчилари ўз постларида #BoburDay xеш-тегини ишлатган ҳолда қатнашишлари мумкин.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech