15 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,2 °C

Мамлакатимизда
1 Мая  2019 924

Божхона институтига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди

Ҳукумат қарори (365-сон, 29.04.2019 й.) билан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди, деб хабар бермоқда “Ҳуқуқий ахборот” канали.

Низомга мувофиқ, институт бакалавриатига ўқишга қабул қилиш “Божхона иши” ва “Юриспруденция” йўналишлари бўйича қуйидаги босқичларда ташкил этилади:

- дастлабки танлов;

- махсус касбий танлов;

- тест синовлари.

Аризалар 1 январдан 1 апрелгача қабул қилинади.

- Дастлабки танлов қуйидаги тадбирларни ўз ичига олади:

- ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш;

- якка тартибда суҳбатлашиш;

индивидуал-психологик ўрганиш;

умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш;

- тиббий кўрикдан ўтказиш.

- Махсус касбий танлов 25 июнгача қуйидагилар доирасида ўтказилади:

- психофизиологик ўрганиш;

тиббий кўрик;

- ёзма иш (диктант);

- ахборот-коммуникация технологиялари бўйича баҳолаш;

- якка тартибдаги якуний суҳбат.

Тест синовлари 5 июлгача ўтказилади. 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech