21 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +21 °C

Спорт
18 Дек  2018 1387

Бокс: етакчиликни исботлаш ҳам керак

Самарқандда ўзига хос йил якунлари ҳисобланган бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати якунига етди.

Рингга ёшлар билан бир қаторда дунёга таниқли спортчилар ҳам кўтарилди. Беллашувлар чоғида бокс усталарнинг ҳам янги авлод вакиллари бўлган кучли, интилувчан ёш боксчиларимиз босимига дош бера олмаган ҳолатлар ҳам бўлди.

Финалда Иқболжон Холдоров тобора маҳорати ошиб бораётган жиззахлик Бобоусмон Батуровга ютқазиб қўйди, Олимпиаданинг бронза медали соҳиби Рустам Тўлаганов Тошкент вилояти терма жамоаси вакили Мадиёр Саидраҳимовга 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди. Таниқли боксчилардан фақат Жаҳон ва Олимпиада ўйинлари чемпиони Ҳасанбой Дўсматовгина ўз шуҳратини сақлаб қола олди. Эслатиб ўтамиз, андижонлик боксчи бошқа, 52 килограммгача бўлган вазн тоифасида рингга чиқди.

Мусобақаларда мезбон спортчилар ҳам муносиб иштирок этди. Самарқандлик Хуршид Абдуллаев (81 кг) ва Фанат Қаҳрамоновлар (75 кг) чемпион бўлди. Улар кўҳна шаҳар боксчиларининг шонли анъаналарини тиклашмоқда.

Бухоролик Абдулҳай Шораҳметов (57 кг), Алиёр Норалиев (63 кг) ва супероғир вазндаги Улуғбек Мубиновлар ҳам шоҳсупанинг юқори поғонасидан жой эгаллади. Энди улар ҳам терма жамоанинг биринчи рақамли спортчиларига айланишди ва келаси йили 2020 йилда Токио (Япония)да бўлиб ўтадиган Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиш учун кураш олиб борадилар.

Тимур Низаев.
«Правда Востока» шарҳловчиси.

uzreport.news сурати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech