27 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +35,9 °C

Спорт
23 Мая  2019 471

Бокс Токио Олимпиадаси дастуридан ўрин олади

Хабарингиз бор, бир неча ойдан бери бокснинг Токио Олимпиадаси дастуридан ўрин олиши, ёинки, чиқиб кетиши борасида кўплаб саволлар туғилаётган эди. Кеча Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) президенти Томас Бах ташкилотнинг ижроқўм аъзолари билан бокснинг Токио Олимпиадасидан ўрин олиш масаласи ва квалификация тизими, беллашувларни қайси ташкилот шафелигида ўтказилиши каби масалаларга бағишлганган йиғилиш ўтказди, деб хабар бермоқда МОҚ матбуот хизмати.

Унга кўра, бокс Токио Олимпиадаси дастуридан ўрин олади, аммо шу пайтгача бокс беллашувларини ўтказган AIBA ташкилоти Олимпиаданинг саралаш тизимига аралашмайди ва ташкилотнинг Олимпия ўйинларидаги роли бутунлай тўхтатилади. Ушбу йиғилишда бокс беллашувларини ХОҚ томонидан ташкил қилинадиган махсус комиссия ўтказиши ва унга Халқаро гимнастика федерацияси президенти Моринари Ватанабе раҳбарлик қилиши борасида хулосага келинди. Токио Олимпиадаси учун аввалгидек умумий ҳисобда 286 та квота ажратилган. Бунда эркаклар ўртасида 8, аёллар ўртасида 5 вазн тоифаларида беллашувлар бўлиб ўтади. Бироқ мусобақалар айнан қайси вазн тоифаларида ўтказилиши бўйича аниқ тўхтамга келинмаган.

Қайд этиш жоиз, бу йил Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати XXXII Олимпия ўйинларига йўлланма бермайди. Токио Олимпиадасига лицензия берадиган мусобақалар келаси йилнинг январь ва май ойлари оралиғида ўтказилади. Бироқ бунга мезбонлик қиладиган давлатлар ва турнир саналари бўйича ҳозирча аниқ тўхтамга келинмаган. Юзага келаётган барча масалалар бўйича якуний қарор 24-26 июнь кунлари Лозаннада ўтказиладиган ХОҚнинг навбатдаги Сессиясида эълон қилинади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech