14 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +14,7 °C

Спорт
12 Фев  2019 1435

Боксчиларимиз янги мавсумни Болгариядаги мусобақа билан бошлайди

13-20 февраль кунлари Болгария пойтахти София шаҳрида бокс бўйича 70-анъанавий «Странджа» турнири бўлиб ўтади. Мусобақада жаҳоннинг 42 мамлакатидан 350 нафарга яқин чарм қўлқоп устаси иштирок этади. Шу жумладан, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам баҳсларда совринли ўринлар учун кураш олиб боради, деб хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

Терма жамоамиз турнирда қуйидаги таркибда иштирок этади:

-52 кг: Худойназар Файзов
-56 кг: Абдулҳай Шораҳматов
-56 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов
-60 кг: Шунқор Абдурасулов
-64 кг: Алиёр Норалиев
-69 кг: Бобо-Усмон Ботуров
-75 кг: Фанат Қаҳрамонов
-81 кг: Хуршид Абдуллаев
-91 кг: Санжар Турсунов.

Мураббийлар:

Илёс Раҳимжонов
Баҳодир Эркаев

Шунингдек, Алишер Полвонов мусобақада ҳакам сифатида фаолият олиб боради.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech