15 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +7,7 °C

Кейинги авлод
5 Янв  2019 1724

Болалар қонунларни билишадими?

Халқ таълими ва Адлия вазирликлари аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги ва маданиятини ошириш бўйича ҳамкорлик қилиш дастурни қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари ушбу йўналишдаги ишларни кучайтириш зарурлиги ҳақида Конституциямиз қабул қилинганининг 26-йиллигига бағишланган тадбирдаги маърузасида гапирганди. Дастур доирасида маҳкамалар қонун устуворлигини таъминлаш, уни амалда ижро этиш ва касбга оид норматив ҳужжатларнинг кенг илгари сурилиши, ёш авлоднинг ҳуқуқий саводхонлиги ва маданиятини ошириш, меҳнат қонунчилигига мос ҳолда соҳа ходимлари ишини ташкил этиш борасидаги алоқаларни йўлга қўядилар. Маҳкамалар коррупцияга қарши кураш тизимини такомиллаштириш, бундай вазиятларда тезкор ва аноним хабар етказиш, шунингдек, ижтимоий тармоқларда таълимдаги нуқсонлар ва муаммолар ҳақидаги хабарларга тезкор муносабат билдириш устида ишлашни режалаштирмоқда.

Вазирликлар турли мавзуларга бағишланган қонунлар мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган материалларни тайёрлайди ва тарқатади. Мактабларда «Ҳуқуқий саводхонлик ойлиги» ва махсус машғулотлар, ўқувчилар ва ота-оналар иштирокида педагогларнинг жамиятдаги мақомини оширишга қаратилган тадбирлар ўтказиш режалаштирилган. Булғуси юристларни тайёрлаш бўйича дастурни амалга ошириш ҳам назарда тутиляпти.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech