19 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +16,1 °C

Мамлакатимизда
30 Сен  2019 394

Бекободдаги болалар заҳарланган боғча вақтинча ёпилди

Мактабгача таълим вазирлиги Бекободдаги 15-сонли МТТдаги озиқ- овқатдан заҳарланиш ҳолатини чуқур ўрганиб чиқди, деб хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.

27 сентябрь куни Бекобод шаҳар тиббий бирлашмаси юқумли касалликлар бўлимига 19 нафар бола “Ўткир диарея, гастроэнтерит” дастлабки ташхиси билан келтирилди.Оғир ҳолатлар қайд этилмаган, 3 боланинг ҳолати ўрта оғирликда, 15тасиники қониқарли, битта бола уйга жўнатилган. Даволашдан сўнг, болаларнинг барчасида тузалиш томон ижобий динамика кузатилмоқда.

Ушбу маълумот етиб келган заҳоти, Бекободга мактабгача таълим вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассислардан иборат ишчи гуруҳи дарҳол жўнатилган.

Заҳарланиш сабабини аниқлаш мақсадида сув,озиқ-овқат, ошхона жиҳозлари, ходимлар қўли ва кийимларидан суртмалар, овқатнинг суткалик намунаси, шунингдек, касалхонага ётказилган болалардан анализлар олинган. Барча материаллар Давлат Санитария- Эпидемиология Марказига юборилган.

Ўрганиш жараёнида қуйидагилар аниқланди:

- МТТ янги маиший музлатгичлар билан жиҳозланган ва улар ишчи ҳолатида;

- ходимлар тиббий кўрикдан ўтганлар ва санитар китобчасига эгалар;

- МТТ сув таъминотида узилишлар бўлиб туради. “Аристон” сув иситгичи ишчи ҳолатида эмас;

- дезинфекция ва ювиш воситаларининг захираси мавжуд бўлишига қарамай ходимлар уларни ишлатмайдилар;

- гуруҳларда эмалланган идиш-товоқ етарли эмас;

- гуруҳларга ичимлик суви қўйилмаган;

- 27 сентябрь кун таомномасига бир-бирига мос келмайдиган таомлар киритилган(бодринг ва кисель, қуюлтирилган сут ва олма);

Ўтказилган текширув жараёни овқат тайёрлаш блоки ҳамда гуруҳларда санитария қоидаларига риоя қилинмаганлигини кўрсатди.

МТТ фаолияти ва эпидемиологик текширув натижалари асосида раҳбар, ҳамшира ва озиқ-овқат блоки масъул ҳодимларига нисбатан лавозимдан озод этишгача бўлган маъмурий чоралар кўрилиши мумкин.

Айни вақтда Бекободнинг 15-сонли МТТси фаолияти вақтинча тўхтатилган, ташкилотда ювиш ва дезинфекция тадбирлари амалга оширилмоқда.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech