29 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +29,5 °C

Таълим
1 Апр  2020 1411

Болаларни карантин вақтида уйда ўқитиш

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Миллий телерадиокомпания ёрдамида ота-оналарга мактабгача ёшдаги болаларга тизимли, фойдали ва ривожлантирувчи таълим беришда услубий ёрдам сифатида «Онлайн болалар боғчаси» дастурини ишлаб чиқди. У ўз ичига қуйидаги таълим лойиҳаларини қамраб олади:

— «Илк қадам» — 3-5 ёшдаги болалар учун;

— «Ақлвой» — 6 ёшдаги болаларни мактабгача тайёрлаш учун.

Лойиҳалар нималарга бағишланган?

20-25 дақиқалик ушбу видеолавҳалар «Илк қадам» ва «Ақлвой» давлат дастурлари негизида тайёрланган. Ҳар бир машғулот мавзуси мактабгача ёшдаги болани ривожлантиришнинг 4-5 соҳа: атроф оламни ўрганиш, ижодий ва таълим олиш, нутқ ва мантиқий қобилиятларини ривожлантиришни қамраб олади:

«Илк Қадам» - бу:

- қувноқ қаҳрамонлар иштирокидаги эрталабки бадантарбия;

- интерфаол ўйин шаклидаги инглиз тили машғулоти;

- ментал арифметика ва математик ҳисоб асослари;

- ёш сайёҳ (митти дўстларимиз учун Ўзбекистоннинг қадимги шаҳарлари ҳақида кўрсатувлар тўплами);

- митти ёрдамчи (ошхона таомлари тайёрлаш бўйича маҳорат дарслари);

- логопед билан машғулот.

«Ақлвой» — бу:

— МТТ педагоглари ва миллий қаҳрамонлар (Амир Темур, Зулфия, Ибн Сино, Мирзо Улуғбек, Тамарахоним) иштирокидаги болалар таълим кўрсатувлари;

— маҳорат синфлари;

— уй шароитларида амалий тажрибалар.

Машғулотларни қаерда томоша қилиш мумкин?

ТЕЛЕВИДЕНИЕ

1 апрелдан бошлаб «Болажон» телеканалида душанбадан жумагача соат 8:00 дан 16:00 гача.

ИНТЕРНЕТ

Онлайн-машғулотлар қуйидаги интернет-ресурсларда жойлаштирилади:

— МТV расмий сайти: http://Mdo.uz

— Youtube:  https://www.youtube.com/channel/UC4FSqnbmdHr3Jzcms...

— instagram: @mdo.uz (https://instagram.com/mdo.uz)

— facebook: @mtv.gov.uz (https://www.facebook.com/mtv.gov.uz/)

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech