19 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +21,6 °C

Спорт
31 Июл  2019 395

Болгариядаги жаҳон чемпионатида ҳамюртимиз чемпион бўлди

Ўтган йили Аргентина пойтахтида ўтган ўсмирлар Олимпиадаси ғолиби Умиджон Жалолов эндиликда жаҳон чемпиони унвонини ҳам расмийлаштириб қўйди, деб хабар бермоқда МОҚ матбуот хизмати.

-55 килограмм вазн тоифасида баҳс олиб борган полвонимиз финалда эронлик рақибини 3:1 ҳисобида мағлуб этишга муваффақ бўлди. Таъкидлаш жоиз, мусобақа давомида фақат финалда Жалоловнинг рақиби очко ололди холос. Қолган барча беллашувларда Умиджон йирик ва “қуруқ” ҳисобда ғалаба қозонган.

-48 килограмм вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Камронбек Қадамов ҳам финалда мардонавор курашди. Эрон термасининг бошқа бир вакили билан баҳс олиб борган курашчимиз беллашувида 4:4 ҳисоби қайд этилди. Сўнгги очкони Раҳмон Амузадҳалили қўлга киритгани учун қоидага мувофиқ олтин медаль форс йигитига насиб этди. Афсуски, -65 килограмм вазн тоифасида курашган бошқа бир вакилимиз Қудратбек Нуриллаев ҳиндистонлик курашчига имкониятни бой бериб қўйди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech