22 Сентябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +19,8 °C

Бизнес
25 Июн  2020 721

Болтиқбўйи Мирзаобод қовунларига талабгор

Сирдарёнинг Мирзаобод туманидан Латвиянинг» LB » LLC корхонасига 18 тонна қовун юборилди.

Ўзбекистонлик деҳқонлар етиштирган полиз маҳсулотлари «Red Pack» корхонаси томонидан экспортга тайёрланди.

Мазкур корхона бугунги кунга қадар Европа давлатларига қовун ва қовун маҳсулотларини «ROMAS» бренди остида экспорт қилиб келмоқда.

«Red Pack» корхонаси экспорт учун сифатли маҳсулотлар етказиб бериш учун ҳаракат қилмоқда. Айни пайтда корхона Мирзаобод туманида 4 гектар майдонда 5 миллиард сўмдан ортиқ инвестиция эвазига музлаткич қуришни бошлади.

Ҳозирги кунда корхонада Латвия, Германия ва Беларусга экспорт қилиш учун қовунларнинг навбатдаги жўнатмасини қадоқлаш давом этяпти, деб хабар беради «Дунё» АА.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech