26 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22 °C

Долзарб
18 Мая  2020 257

Бошқа давлат фуқароларига ҳам...

АҚШ ҳукумати пандемия шароитида аҳолисига пул тарқатмоқда.

АҚШ ҳукумати пандемия шароитида муаммоларга дуч келган аҳолига пул тарқатмоқда. Катталар учун 1200, болаларга 500 доллар (бунда йиллик даромад 75 минг доллардан ошмаслиги керак, даромад ошса, тўлов суммаси камаяди).

Мутахассисларнинг айтишича, тўғридан-тўғри пул бериш инқироз даврида истеъмолни қўллаб-қувватлаш учун энг яхши восита, чунки бу иқтисодиётга зарарнинг таъсирини камайтиради. Тадқиқотларга кўра, оилаларга берилган пул уларнинг истеъмолини 0,29 долларга оширди, биринчи кунларда харажатлар 1,5-2,5 баравар ошди. Яъни аҳоли олган пулларини ўз харажатлари учун сарфламоқда ва қайсидир маънода пулни иқтисодиёт учун қайтариб бермоқда.

Муҳим жиҳати, ёрдам пули фақат АҚШ фуқароларига эмас, мамлакат ҳудудида қонуний яшаётган бошқа фуқароларга ҳам берилади. Юқоридаги суратда ушбу давлатда яшаётган ўзбекистонлик Қодировлар оиласига (3 нафар) тақдим этилган 2 900 долларлик чек, деб хабар беради Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech