20 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +10,3 °C

Мамлакатимизда
11 Окт  2019 391

1 январдан Бўстонлиқда янги солиқ режими жорий этилиши мумкин

2020 йил 1 январдан Бўстонлиқ туманида солиқ солиш ва солиқ маъмуриятчилиги бўйича ноёб тажрибани бошлаш таклиф этилмоқда. Тегишли лойиҳа ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган. Бу ҳақда “Норма” ахборот-ҳуқуқий портали хабар қилади.   

Ғазалкент шаҳрида, «Дўстлик», «Сижак» ва «Новобод» маҳалла фуқаролар йиғинларида (туманнинг аҳоли дам олиши нуқтаи назаридан энг талабгир бўлган қисмлари, таҳр. изоҳи) солиқ таянч пунктларини очиш мўлжалланмоқда. Улар дам олишни ташкил этиш билан банд бўлган субъектларни қонунийлаштириш ва уларнинг даромадлари ҳисобини юритиш учун зарурдир. 

Солиқ таянч пунктларига мурожаат қилган жисмоний ва юридик шахсларга 3 йилга гувоҳнома берилади. Гувоҳнома учун 1 БҲМ йиғим ундирилади (мақола берилган кундаги миқдори – 223 минг сўм). Бунда ихтиёрий равишда қонунийлаштирилганлар биринчи йил йиғим тўламайди.

Гувоҳнома эгасига дам олиш билан боғлиқ бир қатор хизматларни кўрсатиш ҳуқуқини беради. Бунда солиқ солишнинг қуйидаги тартибини белгилаш таклиф этилади:

- қатъий белгиланган солиқ топчанларни ижарага беришдан олинадиган даромадлардан – 3 БҲМ, моторли сув транспортини беришда – ҳар бир ўриндиқ учун 3 БҲМ, моторсиз сув транспортини беришда – 3 БҲМ, скутер ва қорда юрадиган машиналарни беришда – 5 БҲМ, квадроциклларни беришда – 5 БҲМ, параплан беришда – 3 БҲМ, отлар беришда – 1 БҲМ, чанғи учувчилар ва сноубордистлар учун анжомлар беришда – 1 БҲМ;

Бўстонлиқ тумани ҳудудида дам олиш уйлари ва дала ҳовлиларни ижарага бериш, умумий овқатланиш ва чакана савдо хизматларини кўрсатишдан олинган даромадларга 4 фоизлик ставкада ЯСТ солинади.

Гувоҳномасиз хизмат кўрсатилганлиги учун «инновацион» санкция механизми қўлланилади. Биринчи галги ҳуқуқбузарлик учун «сариқ карточка» ва 1 млн. сўм миқдорида шартли жарима белгиланади, жарима дарҳол ундирилмайди. Такрор содир этилган ҳуқуқбузарлик учун «қизил карточка» берилади ва 5 млн сўм жарима ундирилади, унга биринчи галги ҳуқуқбузарлик учун 1 млн сўмлик жарима ҳам қўшилади. Жаримани тўлаган субъектга йиғим ундирилмаган ҳолда гувоҳнома берилади.

Хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар яширилган (камайтириб кўрсатилган) ҳолларда ЯСТ ҳисобот даврида олинган даромад суммасидан 12 фоизлик ставка бўйича ҳисоблаб чиқарилади. 10 млн сўмдан юқори миқдордаги солиқ қарздорлиги тўланмаганлиги учун солиқ тўловчи томонидан хизматлар кўрсатишда фойдаланиладиган мол-мулк хатланади. Бунинг учун солиқ органи раҳбари ёки унинг ўринсаборининг қарори етарли бўлади.

Шу билан бирга 1 январдан Бўстонлиқ туманидаги тадбиркорлик субъектлари учун юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, юридик шахслар учун ҚҚС ва ЯСТ бўйича тақдим этилган имтиёзларни бекор қилиш мўлжалланмоқда. Фақат профилактика ва аҳолини даволаш билан шуғулланадиган ташкилотлар, шунингдек, болалар соғломлаштириш оромгоҳлари учун имтиёзлар сақланиб қолади.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech