04 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +18,8 °C

Ижтимоий ҳаёт
24 Мар  2020 298

Бозорларда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари нархи қанча?

Бугун коронавирус туфайли карантин эълон қилинган Тошкент шаҳрида озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари бозори кучайтирилган назорат тартибида фаолият юритмоқда.

Пойтахтимизнинг Бектемир туманида жойлашган "Тошкент қишлоқ хўжалик маҳсулотлари улгуржи бозори" акционерлик жамиятида ташкил этилган арзонлаштирилган савдо шохобчаси одамлар билан гавжум. Бу ерда пойтахт аҳолиси учун кунига 40-50 тонна картошка, сабзи ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етказиб берилмоқда.

- Ҳар куни тушгача 20 тонна, тушдан кейин 30 тоннагача картошка маҳсулотларини сотувга чиқаряпмиз, - дейди Бектемир туман ДСИ ходими, штаб аъзоси Исмат Абдураҳмонов. - Ҳали захирада картошка маҳсулотлари кўп. Хавотирга ўрин йўқ. Яна ўн кунлардан кейин агар Сурхондарё картошкаси пишса, бутун Ўзбекистонга етади. Ҳозир бир килограмм картошка 2 900 минг сўм, пиёз 1500 минг сўм, сабзи 1000 минг сўмдан сотилмоқда. Мева-чевалар нархи ҳам анча пастлади. Олма, анор, банан, узум мандарин, лимон ва бошқа мевалар нархи арзонлаган.      

Бозор ҳудудига кираверишда ташкил этилган постда мазкур ҳудудга кирувчи ҳар бир фуқаронинг ниқоб таққани кузатувга олинган. Ниқобсиз фуқаролар бозор ҳудудидга киритилмаяпти. Ҳар беш дақиқада фуқароларнинг бозор ҳудудини (агар иши битган бўлса) тарк этиши талаб этилмоқда. Ҳар уч соатда бозор ичи дизенфекция қилиняпти.

Ҳудудга туташ "Қўйлиқ деҳқон бозори" АЖда ҳам озиқ-овқат маҳсулотлари сотуви давом этмоқда. Бу ерда  биринчи навли 1 килограмм Қозоғистон уни  4000 минг сўм, 1 литрлик кунгабоқар ёғи 11000-12000 минг сўм, 1 килограмм шакар нархи 5500-6000 минг сўмдан савдога чиқарилган.

Яна бир йирик ҳудуд "Авиасозлар" бозорида ҳам шундай арзонлаштирилган савдо шохобчаси фаолияти йўлга қўйилган. Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари аҳолига арзон нархларда етказиб берилмоқда. Шунингдек, мол гўшти 39 000 сўм, товуқ гўшти 20 000-27000 сўмдан, бир филейка тухум 15000-20000 минг сўмдан сотилмоқда.

Бозорларда харидорларнинг ҳеч қандай ваҳимага берилмасдан хотиржам савдо қилаётгани қувонарли.

Абдулҳай Юнусов.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech