15 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +8,5 °C

Биласизми?
11 Сен  2019 580

«Бу менинг ҳудудим, йўқол!..»

Мушук ўз уйини озуқа қидириб ўрмондан чиқиб келган айиқдан ҳимоя қилди.

Twitter да эълон қилинган видеода эшик ойнаси орқали ичкарига мўралаётган йиртқич акс этган. Ичкаридан эса унга уй мушуги қараб турибди. Бироқ орадан бир неча сония ўтгач, мушук чидаб туролмай, улкан жасурлик билан айиққа ҳамла қилади. Бундай ҳамлага дуч келишини кутмаган айиқ эса қўрқиб кетиб, эшик остонасидан думалаб кетади ва ўрмонга қочиб кириб кетади.

Бундан сал аввалроқ, уй мушуги «Queen» гуруҳи қўшиғини жуда хунук овозда куйлаган эгаси Грег Моликка ташланиб қолган ролик ОАВда эълон қилинган эди. Хунук овоздаги ижродан жониворнинг норози бўлиб, эгасига ташлангани акс этган ролик YouTube да тарқаб кетган ва бир неча кун ичида уни 77,5 минг марта томоша қилинган. 

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech