15 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +7,7 °C

Маданият
19 Апр  2019 1530

Бу йилги фестивал аввалгиларидан фарқли бўлиши кутилмоқда

Жорий йилнинг 22-27 апрел кунлари Ўзбекистон бадиий академияси бир қатор ташкилот ва ўқув муассасалари билан ҳамкорликда “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”га бағишланган анъанавий “Тасвирий ва амалий санъат фестивали” ўтказилади.

Унда таниқли рассомлар ва ҳунармандлар, қўли гул усталар, санъатшунос олимлар, ўқитувчилар, талаба ёшлар, ихтисослаштирилган санъат мактаби ўқувчилари ва меҳмонлар иштирок этади.

“Тасвирий ва амалий санъат фестивали” Марказий кўргазмалар зали, Тошкент Фотосуратлар уйи, Халқаро маданият карвон саройи, Камолиддин Беҳзод мемориал боғ-музейи, Ўзбекистон тасвирий санъат галереяси, Ўзбекистон давлат санъат музейи, Ёш томошабинлар театрида шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва мамлакатимизнинг барча  вилоятларда  ўтказилади.

Шу муносабат билан ташкил этилган матбуот анжуманида таъкидланишича, фестивал доирасида турли кўргазмалар, концертлар, таниқли ижодкорлар иштирокида маҳорат дарслари, миллий либослар намойиши, турли учрашув ва давра суҳбатлари бщлиши режалаштирилган.

Тасвирий санъатнинг ўзига хос марафони бўлган ушбу ижодий ҳафталик қизиқарли ва бетакрор дастурларга бой бўлиши кутилмоқда.

Фестивал расман  22 апрел куни пойтахтимиз ва барча вилоятларда иш бошлайди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech