03 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +14,5 °C

Агросектор
15 Янв  2020 1184

Механизациялаштиришга кенг йўл

2020 йил 14 январда “Республика ҳудудларида пахта ҳосили теримини механизациялаш даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрсида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.

Ушбу ҳужжатга мувофиқ пахта терими механизациялаш даражасини ошириш биринчи босқичда (2020-2022 йиллар) Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида;

иккинчи босқичда (2023-2026 йиллар) республиканинг бошқа барча ҳудудларида амалга оширилади. 

Молия вазирлиги томонидан 2020 йилда Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятларидаги пахта териш ишларида пахта териш машиналаридан фойдаланиш харажатларининг 30 фоизини қоплаб бериш тартиби сақланиб қолинади.

Қарор билан 2020-2026 йилларда пахта теримини механизациялаш даражасини ошириш ва пахта териш машиналарини ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари режаси маъқулланган.

Шунингдек, “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ тизимидаги ташкилотларга истисно тариқасида:

- тендерлар ўтказмасдан туриб, энг яхши таклифларни танлаб олиш йўли билан қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш учун бутловчи қисмлар, хомашё материаллари сотиб олишга, транспорт хизматлари ва бошқа хизматлар бўйича тўғридан-тўғри шатрномалар тузишга;

- бутловчи қисмлар, хомашё ва метариалларни импорт қилишда, товарлар эркин муомала (олиб кириш)га чиқаришнинг божхона режимига жойлаштирилган санадан бошлаб ҚҚС тўлашни 270 кун кечиктириб амалга оширишга рухсат берилган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech