31 Март 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +14,7 °C

Хавфсизлик
27 Фев  2020 1029

Фирибгарлардан огоҳ бўлинг

35 ёшли Мунира исмли аёл 34 ёшли Севаранинг ишончига кириб, уни Жанубий Кореяга ишга жўнатишни ваъда қилган.

Бу тўғрида 2019 йил 19 август куни Тошкент шаҳар Миробод тумани ИИО ФМБга хабар келиб тушган.

Ўз «хизматлари» эвазига эса 9 000 доллар олиб, ваъдасида турмасдан, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган. Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси («Фирибгарлик») бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Юнусобод тумани ИИО ФМБдан келиб тушган хабарга кўра, 2019 йилнинг ноябрь ойида 47 ёшли Мирзаотабек 39 ёшли Искандар га «Mercedes Benz» русумли автомобиль харид қилишда ёрдам беришини ваъда қилган. Шу баҳона ундан 25 400 доллар олган ва ваъдасига хилоф тарзда пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаю юборган. Мирзаотабекка нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси («Фирибгарлик») бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Мирзо-Улуғбек тумани ИИО ФМБдан келиб тушган хабарга кўра, 2017 йил июнь ойида 30 ёшли Дилшод таниши 30 ёшли Тимурга компьютер учун арзон нархда видеокарта олиб беришни ваъда қилган. Бунинг учун у Дилшоддан 8 400 доллар олиб, пулларни ўз эҳётижига сарфлаб юборган. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси («Фирибгарлик») бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБдан келиб тушган хабарга кўра, 2019 йил 18 ноябрь куни 34 ёшли тадбиркор Аъзам  41 ёшли Алиаскарнинг ишончига кириб, унга ҳамкорликда телефон савдоси билан шуғулланишни таклиф қилган. Шу баҳонадан ундан 21 500 АҚШ доллари олган Аъзам ваъдасида турмасдан, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган. Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси («Фирибгарлик») бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech