06 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +28,7 °C

Саломатлик
6 Июн  2020 390

Бугун 160 бемор соғайди

Юртимизда бир йўла 160 нафар бемор тузалиб рекорд натижа қайд этилди, юртимизда жами соғайганлар сони 3 247 нафарга етди.

Пойтахтимиздаги Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида 83 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 34 нафар, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 22 нафар ҳамда 3-сонли туғруқ мажмуасида 1 нафар, жами 140 нафар бемор соғайди ва реабилитацияга кузатилди. Улар орасида 84 ёшли онахоннинг ҳам бор.

Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар тузалганлар 1 374 нафарни ташкил этади.

Ундан ташқари Навоий вилоятида 14 нафар, Самарқанд вилоятида 4 нафар ҳамда Андижон вилоятида 2 нафар, жами 20 нафар бемор соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

Навоийда тузалганларнинг 10 нафари эркак, 4 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 52 ёшда, ёши кичиги 2 ёшда.

Навоийда эндиликда соғайганлар сони 110 нафарга етди.

Самарқандда тузалганларнинг 3 нафари эркак, 1 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 40 ёшда, ёши кичиги 24 ёшда.

Самарқандда эндиликда соғайганлар 318 нафарга етди.

Андижон вилоятида тузалганлар 50 ёшли ва 32 ёшли эркак киши.

Андижонда эндиликда соғайганлар сони 177 нафарга етиб, коронавирусдан холи ҳудуд бўлишга жуда яқин турибди.

Шундай қилиб, бугун кун давомида 160 нафар бемор тузалиб, аввалги кунларга нисбатан рекорд марра забт этилди. Эндиликда мамлакатимизда жами соғайганлар 3 247 нафарга етди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech