25 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +35,4 °C

Саломатлик
13 Мая  2020 437

Бугун 36 нафар бемор соғайди

Учта ҳудуддан 21 нафар бемор тузалиб, юртимизда жами соғайган беморлар сони 2 076 нафарга етди.

Айни соатларда Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар, Хоразм вилоятида 14 нафар, Бухоро вилоятида 6 нафар, жами 21 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Эндиликда Қорақалпоғистонда тўлиқ соғайганлар 110 нафар, Хоразмда 210 нафар, Бухорода эса 433 нафарга етди.

Шундай қилиб, бугун 36 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 2 076 нафарни ташкил этади, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech