09 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +37,5 °C

Саломатлик
29 Июн  2020 318

Бугун 81 нафар бемор соғайди

Бугун Тошкентда 67 нафар, Қашқадарёда 14 нафар, жами 81 нафар бемор коронавирус дардидан фориғ бўлди.

Шу соатларда пойтахтимиздаги Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказида 62 нафар, Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 5 нафар, Қашқадарё вилоятида 14 нафар, жами 81 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилди.

Шундай қилиб, айни пайтгача Тошкент шаҳри ва вилоятида COVID-19дан соғайганлар сони 3119 нафарга етди.

Қашқадарё вилоятида эса коронавирус инфекциясидан фориғ бўлганлар сони 56 нафарни ташкил қилмоқда.

Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб соғайганлар сони 5 329 нафарни ташкил этади, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech