11 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +31,4 °C

Саломатлик
1 Июн  2020 627

Бугун ҳам 54 нафар бемор касалликни енгди

Самарқандда 7 нафар, Тошкентда 47 нафар бемор тузалиб, юртимизда жами соғайганлар 2 837 нафарга етди.

Самарқандда тузалганларнинг 4 нафари эркак, 3 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 72 ёшда, ёши кичиги эса 5 ёшда.

Самарқандда ҳозирга қадар соғайганлар сони 281 нафарга етди.

Пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан 33 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасидан 14 нафар, жами 47 нафар бемор соғайиб чиқди.

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 23 нафари эркак, 10 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 68 ёшда, ёши кичиги 2 ёшда. Улар орасидан 1 нафари Қозоғистон Республикасидан.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 8 нафари эркак, 6 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 57 ёшда, ёши кичиги 11 ёшда.

Тошкентда эндиликда соғайган беморлар сони 1 110 нафарга етди.

Шундай қилиб, бугун юртимизда ҳозирга қадар 54 нафар бемор тузалиб, соғайганлар сони 2 837 нафарга етди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech