08 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +5 °C

Маданият
29 Дек  2019 1818

Бугун “Ўткан кунлар” фильми 10та миллий телеканалда намойиш этилмоқда

“Ўзбеккино” ва 10та миллий телеканаллар машҳур “Ўткан кунлар” фильмининг тўла версиясини намойиш этади. Бу ҳақда “Ўзбеккино” хабар қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг кўмаги билан, 29 декабрь куни “Ўзбеккино” ва 10та миллий телеканаллар “Ўткан кунлар” фильмининг тўла версиясини бир вақтда намойиш қилиш акциясини ўтказади.

Машҳур ёзувчи Абдулла Қодирийнинг романи асосида яратилган ушбу фильм намойиши ёзувчи туғилганининг 125 йиллигига бағишланади. Жорий йилда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббусларига кўра, 1969 йилда режиссер Йўлдош Аъзамов томонидан яартилган “Ўткан кунлар” фильмининг тўла версияси негатив пленкадан қайта тикланиб, рақамли форматга ўтказилди ва 2019 йил 7 декабрь куни Ўзбекистонга тақдим этилди.

Таниқли ҳамюртимиз, машҳур хайриячи Алишер Усмановнинг беминнат кўмагида амалга оширилган мисли кўрилмаган бу тадбир,  миллий кинематографимизнинг дурдона асарларининг рақамли форматга ўтказилган версиясини Росия кинофондидан қайтариб олиб келиш миллий лойиҳасининг навбатдаги босқичи бўлди.

Фильм намойиши тонг соат 8 да давлат ва нодавлат телеканалларда қуйидаги тартибда бошланди:

1  «O‘zbekiston» телеканали  21.40 (ўзбек тилида)

2  «Yoshlar» телеканали  10.20 (ўзбек тилида)

3  «Mahalla» телеканали  18.30 (ўзбек тилида)

4  «Oilaviy» телеканали  13.10 (рус тилида)

5  «Madaniyat va ma‘rifat» телеканали  15.10 (ўзбек тилида)

6  «Kinoteatr» телеканали  16.40 (ўзбек тилида) ва 20.10 (рус тилида)

7  “Sevimli” TВ  10.00

8  “Менинг юртим” ТВ  22.30

9  “Зўр” ТВ  11.00

10  “Миллий” ТВ  08.00

 

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech