18 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +37,1 °C

Спорт
17 Янв  2019 1528

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Японияга қарши майдонга тушади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги 3-тур ўйинида Японияга қарши майдонга тушади. Учрашув олдидан Японияга қарши ўйинлар тарихига тўхталиб ўтсак.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Японияга қарши жами 10 та ўйин ўтказган. Шулардан 1 та ўйинда ғалаба қозонган, 3 та ўйин дуранг билан тугаган, 6т а учрашувда эса мағлубият аламини тотиб кўрганмиз. Тўплар нисбати 9-28 — Япония фойдасига.

Тарихимиздаги ягона ғалабани 2012 йил 29 февраль куни қўлга киритганмиз. Ўшанда Александр Шадрин томонидан киритилган ягона гол вакилларимизга ғалаба тақдим қилганди.  

11.09.1996 Япония - Ўзбекистон 1:0

09.12.1996 Япония - Ўзбекистон 4:0

07.09.1997 Япония - Ўзбекистон 6:3

11.10.1997 Ўзбекистон - Япония 1:1

17.10.2000 Япония - Ўзбекистон 8:1

15.10.2008 Япония - Ўзбекистон 1:1

06.06.2009 Ўзбекистон - Япония 0:1

06.09.2011 Ўзбекистон - Япония 1:1

29.02.2012 Япония - Ўзбекистон 0:1

31.03.2015 Япония - Ўзбекистон 5:1

Япония айни пайтда ФИФА рейтингида 50-ўринда бормоқда. ОФК рейтингида эса 3-поғонани эгаллаб турибди. «Самурайлар» Осиё Кубокларида ҳаммадан кўп жами 4 марта ғалаба қозонишган (1992, 2000, 2004 ва 2011 йиллар). Жами 8 марта Осиё Кубогида иштирок этиб, 41 та ўйин ўтказишган. Шулардан 24 тасида ғалаба қозониб, 12 та ўйинда дуранг қайд этишган ва атиги 5 та ўйинда мағлуб бўлишган.

Кўриниб турибдики, рақибимиз Ўзбекистонга қарши ўйинлар ва Осиё Кубоги мусобақаларида мақтанса арзигулик тарихга эга. Аммо бугун бизнинг терма жамоамиз японларга ҳар томонлама яхшигина қаршилик кўрсата оладиган, керак бўлса, уларни мағлуб эта оладиган кучга эга. Футболчиларимизга бу ўйинда омад тилаймиз.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Япония учрашуви маҳаллий вақт билан соат 17:30 да (Тошкент вақти билан соат 18:30 да) Ал-Айн шаҳридаги «Халифа бин Зайд» стадионида бўлиб ўтади.

ЎФА матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech