25 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22,6 °C

Мамлакатимизда
2 Апр  2020 536

Бугун Ўзбекистоннинг энг ёш газетаси 50-сонини чиқарди, энг кекса газетаси эса 103 ёшга тўлди

Бугун “Янги Ўзбекистон” газетасининг 50 сони нашрдан чиқди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 январдаги қарори асосида “Янги Ўзбекистон” ва “Правда востока” газеталари таҳририяти давлат корхонаси ташкил қилинган эди. 

Қизиғи, бугун юртимизда нашр этилаётган энг кекса ва энг ёш газета битта таҳририятда фаолият олиб бормоқда. Бугун “Янги Ўзбекистон” газетасининг 50-сони нашрдан чиқибди. Бундан ҳам қувончлиси, “Правда Востока” газетаси чоп этила бошлаганига 103 йил бўлибди. 

Чиндан ҳам мазкур газеталарнинг янги сонларида турли мавзулар қамраб олинган бўлиб, мақолалар пухта тайёрлангани, саҳифалашда ҳам меҳр ва маҳорат билан ишлангани яққол акс этиб турибди.

Ишонамизки, ушбу газеталар ўзларига билдирилган ишончни оқлашга, ўқувчилари кўнглига маъқул келувчи ва уларга фойдали бўладиган материалларни тақдим этишга астойдил интилмоқдалар. 

Мазкур газеталарда меҳнат қилаётган барча ишчи-ходимларни ушбу сана билан қутлаб, келгусидаги фаолиятларига омад тилаймиз.

Юртимиздаги ҳар бир нашр халқаро даражада юксак нуфузга сазовор бўлсин!

ЎзА

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech