06 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +26,9 °C

Саломатлик
2 Июл  2020 346

Бугун соғайганлар сони 5 800 нафардан ошди

Бугун тўртта ҳудудда 152 нафар бемор коронавирусдан фориғ бўлди.

Шу соатларда пойтахтимиздаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 1 нафар, Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 1 нафар, шаҳар 1-сон клиник шифохонасида 53 нафар, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 14 нафар, Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказида 44 нафар, Бухоро вилоятида 14 нафар, Самарқанд вилоятида 7 нафар, Қашқадарё вилоятида 18 нафар, жами 152 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилди.

Шундай қилиб, айни пайтгача Тошкент шаҳри ва вилоятида коронавирус инфекциясидан жами 3 482 нафар бемор соғайди.

Бухорода эса COVID-19дан тузалганларнинг сони 504 нафарга етди.

Самарқандда соғайганлар сони 400 нафарни ташкил қилади.

Қашқадарёда эса 74 нафар бемор инфекциядан фориғ бўлди.

Шу тариқа, бугун айни пайтгача жами 152 нафар бемор COVID-19дан тузалиб, ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб соғайганлар сони 5 834 нафарни ташкил этади, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech