13 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +33 °C

Саломатлик
8 Июл  2020 495

Бугун яна уч бемор вафот этди

Коронавирус инфекциясига чалинган икки бемор ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилигидан, яна бири ўткир бош мия ва ўпка шиши оқибатида вафот этди.

Самарқанд вилояти Ургут тумани яшовчи 61 ёшли эркак киши 27 июнда коронавирусга чалинган бемор билан бирламчи мулоқотда бўлганлиги сабабли вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган ва даво муолажалари бошланган.

Унга COVID-19 инфекцияси оғир кечиши ташхиси қўйилган. Касаллик икки томонлама пневмония, ўткир нафас етишмовчилигининг 3-даражаси асорати билан кечган.

Бемор бундан аввал сурункали буйрак етишмовчилиги, гипертония касаллиги, юрак ишемик касаллиги, ўткир миокард инфаркти билан ҳам оғриган.

Беморнинг даволаниши давомида кунлик аҳволи Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Самарқанд давлат тиббиёт институти мутахассислари томонидан онлайн консультациялар ўтказилиб, доимий назоратга олинган.

Бироқ шифокорларнинг стандартлар асосида ўтказган тезкор реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор ўткир нафас ва ўткир юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

Шунингдек, Тошкент шаҳри Юнусобод туманида яшовчи, 79 ёшли эркак кишини 19 июнда тана ҳарорати кўтарилиб, йўтал безовта қилган. Шунга қарамай, мутахассисларга мурожаат қилмасдан бир ҳафта давомида уйида даволанган.

2 июлда биринчи маротаба оилавий поликлиникага мурожаат қилган. Фуқародан COVID-19 инфекциясига намуна олинган ва хонадонида дезинфекция ишлари амалга оширилган.

Унга COVID-19, юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, гипертония, паркинсонизм касаллиги ташхиси қўйилган.

Шифокорларнинг стандартлар асосида ўтказган тезкор реанимацион муолажаларига қарамасдан мазкур бемор ҳам ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.

Навоий шаҳрида яшовчи, 38 ёшли бемор эса жорий йил 2 июлда коронавирус инфекциясига намуна топширган ва касаллиги тасдиқланган. Шу куннинг ўздаёқ шифохонага ётқизилган.

Унга COVID-19 инфекцияси оғир кечиши, икки томонлама пневмония, нафас етишмовчилиги 1-2-даражаси ташхиси қўйилган.

Қўшимча гипертония касаллиги 3-даража, артериал гипертензия ташхиси ҳам қўйилган. Касаллик ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги 3-4-даража, ўткир бош мия ва ўпка шиши каби асоратлар билан кечган.

Бемор 2019 йилдан буён гипертония касаллиги билан назоратда турган. Беморнинг даволаниши давомида кунлик аҳволи мутахассислар томонидан доимий назоратга олинган.

Бироқ, шифокорларнинг стандартлар асосида ўтказган тезкор реанимацион муолажаларига қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги, ўткир бош мия ва ўпка шиши оқибатида вафот этди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech