15 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25,7 °C

Энергетика
19 Авг  2019 321

Бугундан Мирзо Улуғбек тумани ҳамда Термиз шаҳрида замонавий электр ҳисоблагичлар ўрнатиш бошланади

Жорий йил 19 августдан бошлаб “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек тумани ва Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш ишлари бошланади, деб хабар беради жамият матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, фуқаролардан хонадолорда 2 ой давомида вояга етган шахснинг бўлишини таъминлаш ҳамда имкон қадар ҳозирда мавжуд ҳисоблагичингиз кўрсаткичини фото суръатга олиб қўйиш сўралмоқда.  

Ҳозирда Тошкент шаҳрининг Юнусобод, Олмазор, Шайхонтоҳур, Учтепа, Миробод ва Сергели туманларидаги 240 мингдан зиёд аҳоли истеъмолчиларига замонавий электр ҳисоблагичлар ўрнатиб берилди.

Таъкидлаш жоиз, ушбу замонавий электр ҳисоблагичлар истеъмолчиларга “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ маблағлари эвазига бепул ўрнатиб берилмоқда.

Жорий йил якунига қадар ушбу замонавий электр ҳисоблагичлар Тошкент шаҳрининг барча туманларига тўлиқ ўрнатиб берилиши режалаштирилган.

 

 

 

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech