27 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +28,6 °C

Ижтимоий ҳаёт
6 Мая  2020 445

Зарар етказилган объектларга кўмак

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ходимлари Бухоро вилоятида таъмирлаш ишларида фаол иштирок этяпти.  

Маълумки, жорий йил 27 апрелида Бухоро вилоятида бўлиб ўтган кучли шамол ва ёмғир оқибатида ижтимоий соҳа объектлари ва қатор турар-жой массивлари жиддий зарар кўрган.

Мамлакатимизнинг кўплаб ташкилотлари ва корхоналари қаторида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖга қарашли Тошкент, Қарши, Қўқон, Бухоро ва Термиз минтақавий темир йўл узелларининг таркибий бўлинмалари ходимлари Бухоро вилоятининг Олот ва Қоракўл туманларида ҳам таъмирлаш ишларида фаол иштирок этяпти.  

1 340 нафардан ортиқ ишчи-хизматчилар, шу жумладан бошқарув таркибидан ташкил топган штаб гуруҳи катта зарар етказилган 15 та объектни тикланиш ишлари ни олиб боряпти. Асосий ишлар зарар кўрган инфратузилма ва аҳоли яшаш уйларнинг яроқсиз ҳолга келган том қисмларни демонтаж қилиш, шунингдек, том қисмни тўлиқ тиклаш бўйича амалга оширилмоқда.
Штабга бириктирилган объектларнинг бугунги кунгача том қисмларни таъмирлашда жами  34 360 метр квадратда 17 896 дона шифер қўйилди, 59 62,5 метр стропила, 17 434 метр рейка ва ёғочли устунлар ўрнатилди, 3 949 метр квадрат профнастил янгиланган ва метр 600 квадрат полизол ва битум билан қопланди. Бундан ташқари, ишчи-ходимлар аҳоли истиқомат қиладиган уй-жойларнинг ҳовлисида шикастланган деворларни ҳам қуриш ва таъмир ишларини ҳам бажармоқда.

Ёрдам кўрсатаётган ишчиларга аҳоли ҳар куни миннатдорчилик сўзларини изҳор этмоқда, деб хабар беради «O‘zbekiston temir yo‘llari» АЖ матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech