18 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +33,2 °C

Ҳукумат
1 Июн  2019 857
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати

Оҳангарондаги «Building innovation» йилига 3 миллион долларлик маҳсулотни экспорт қилади

Давлатимиз раҳбарининг ташрифи арафасида Оҳангарон туманида «Building innovation» корхонаси қуриб битказилди. Германия, Австрия, Греция, Испания ва Япониядан келтирилган замонавий ускуналар ўрнатилди.

Корхона йилига 112 миллион донадан зиёд пардозбоп ғишт ишлаб чиқариш, 3 миллион долларлик экспорт қилиш қувватига эга. Энергия тежайдиган ускуналар қўлланилгани, хомашё туманнинг ўзидан олиниши туфайли маҳсулот нархи нисбатан арзон бўлади. 250 нафар аҳоли иш билан таъминланади.

Корхона маҳсулот ҳажми ва сифати бўйича Марказий Осиёда етакчиликка даъвогарлик қилмоқда. Кейинги босқичда керамик блоклар, панеллар ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Президентимиз корхона қувватлари, маҳсулот намуналарини кўздан кечирди. Корхона раҳбарига қурилиш материаллари турларини кўпайтириш юзасидан тавсиялар берди.

Шу ерда Тошкент вилоятида қурилиш ва тўқимачилик саноатини ривожлантириш, чармни қайта ишлашга доир лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.

Россиянинг «Евроцемент груп» холдинги билан ҳамкорликда Оҳангарон цемент заводида амалга ошириладиган лойиҳа шулардан бири. Қиймати 160 миллион долларлик мазкур лойиҳа йилига 17 миллион долларлик маҳсулот экпорт қилиш, 200 та иш ўрни яратиш имконини беради.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech