20 Сентябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +15,8 °C

Туризм
25 Фев  2020 1943

Буюк Британия ОАВ вакиллари «Белдерсой»да

15-21 февраль кунлари юртимизда Буюк Британиянинг ОАВ вакиллари учун пресс-тур ўтказилди.

 Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Буюк Британиянинг ўнта нуфузли ОАВ вакиллари учун пресс-тур ўтказилди.

 Пресс-турнинг мақсади - Ўзбекистондаги тоғ-чанғи туризми имкониятларини ва мамлакатда қишки туризм салоҳиятини оммалаштириш ҳамда халқаро аудиторияга кенг ёритиш. Гуруҳ таркибига Ўзбекистон туризм брендининг Буюк Британиядаги элчиси Софи Ибботсон, «Metro» нашрининг мухбири Демиан Габет, «The Telegraph» нашрининг мухбири Феликс Милне, «City А.М» нашрининг мухбири Райнои Эли, «The Evening Standard» нашрининг мухбири Майкл Макичиран, «The Snow» нашрнинг мухбири Стюарт Дейли, «The Snow Enthusiast» мухбири Жастин Гослинг, «Culture Trip» мухбири Тристан Кеннеди «The Financial Times» мухбири Симон Усборн ва фотограф Жон Фрай кирган. 

Хорижий делегация иштирокчилари Тошкент вилоятидаги «Амирсой», «Белдерсой» ва «Чарос» тоғ курортларида бўлишди.

16 февраль, якшанба куни гуруҳнинг бир қисми учун heli-skiing (вертолёт билан тоғи чўққисига кўтарилиб чанғида тушиш) тури ҳамда жараённи вертолётдан суратга олиш ишлари уюштирилди. 

Сайёҳлик соҳасига ихтисослашган журналистлар сафар натижаларига кўра Британия нашрларида Ўзбекистондаги қишки туризм имкониятларини ёритишни режалаштирмоқдалар, дея хабар беради Туризмини ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати. 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech