26 Октябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +20,3 °C

Саломатлик
29 Апр  2020 4817

Бухоро уч юзинчи маррани эгаллади

Бугун мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан беморлар шифо топаётганлари ҳақида янги хушхабарлар келяпти. 

Фарғонада 2 нафар, Бухорода 11 нафар, Қорақалпоғистонда 12 нафар, Наманганда 11 нафар Хоразмда эса бир йўла 27 нафар, шунингдек Сирдарёда 4 нафар бемор коронавирус балосидан қутулди.

Фарғона вилоятида соғайиб, реабилитацияга кузатилганларнинг иккаласи ҳам эркак, 1 нафари (65 ёшда) Самарқанд вилоятидан бўлиб, Туркиядан келган, яна 1 нафари (54 ёшда) фарғоналик, Россиядан келган ва карантинга олинган. Касаллик аниқлангач шифохонага ётқизилган.

Фарғонада шу пайтга қадар 61 нафар бемор соғайиб чиқди.

Бухорода шифо  опган 11 нафар беморнинг барчаси Россиядан  чартер рейс билан Бухорога олиб келинган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, шифохонага жойлаштирилган. Уларнинг барчаси эркак бўлиб, 4 нафари Қашқадарё вилоятидан, 3 нафари Тошкент шаҳридан, Қорақалпоғистон Республикаси ва Наманган вилоятидан 2 нафардан. Улар орасида энг ёши каттаси 57 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 16 ёш.

Бухоро вилояти соғайган беморлар сони бўйича бугун уч юзинчи маррани эгаллади.

Қорақалпоғистон Республикасида соғайганларнинг барчаси Қорақалпоғистондан (7 нафари Нукус шаҳридан, 3 нафари Қўнғирот туманидан, Мўйноқ ва Қонликўл туманларидан 1 нафардан) бўлиб, барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали юқтириб олишган. Беморларнинг 6 нафари эркак, 6 нафари аёл бўлиб, улар орасида энг ёши каттаси 67 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 2018 йилда туғилган. Лаборатория текширувлари уларнинг дарддан бутунлай фориғ бўлганини кўрсатди.

Айни пайтга қадар Қорақалпоғистонда шу пайтга қадар 62 нафар бемор тузалган.

Наманганда соғайганларнинг барчаси Намангандан (9 нафари Наманган шаҳридан, Учқўрғон ва Наманган туманларидан 1 нафардан) бўлиб, 2 нафари Туркиядан келган ва карантинга олинган. Касаллик аниқлангач, шифохонага ётқизилган. Қолган 9 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Беморларнинг 4 нафари эркак, 7 нафари аёл бўлиб, улар орасида энг ёши каттаси 67 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 12 ёшда.

Наманганда шу пайтга қадар 72 нафар бемор тузалган.

Хоразмда соғайганларнинг барчаси 22 мартда Россиядан чартер рейс билан келишган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилган.

Улардан 22 нафари эркак, 5 нафари аёл киши бўлиб, Қашқадарё ва Бухоро вилоятларидан 5 нафардан, Жиззах ва Андижон вилоятларидан 3 нафардан, Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Сурхондарё  ва Фарғона вилоятларидан 2 нафардан, Тошкент, Наманган вилоятлари ва Тошкент шаҳридан 1 нафардан. Улар орасида энг ёши каттаси 50 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 20 ёшда.

Хоразм вилоятидан айни пайтга қадар 121 нафар бемор буткул соғайган.

Сирдарёда соғайганларнинг барчаси эркак бўлиб, Фарғона, Қашқадарё, Сурхондарё ва Жиззах вилоятларидан 1 нафардан. Уларнинг 3 нафари Қозоғистон Республикасидан келган ва карантинга олинган, касаллик аниқлангач, шифохонага ётқизилган. Қолган 1 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олган. Энг ёши каттаси 48 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 33 ёшда.

Ҳозирга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан буткул соғайганлар 1059 нафарга етди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech