31 Октябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +18,4 °C

Саломатлик
11 Мая  2020 3672

Бухоро ва Фарғона — «яшил»га бир қадам

Бугун Наманганда 16 нафар, Бухорода 23 нафар, Самарқанд ва Фарғонада 25 нафар, жами 64 нафар бемор бутунлай соғайди.

Наманган тузалганларнинг 3 нафари эркак, 13 нафари аёллар бўлиб, энг ёши каттаси 58 ёшда, ёши кичиги эса 3 ёшли қизалоқ.

Наманганда шу пайтга қадар 195 нафар бемор соғайган.

Бухорода шифо топганларнинг 13 нафари эркак, 10 нафари аёл бўлиб, энг ёши каттаси 50 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 20 ёш.

Бухорода шу пайтга қадар 427 нафар бемор соғайган бўлиб вилоят коронавирусдан ҳоли ҳудуд мақомини олишга жуда яқин турибди.

Самарқанд вилоятида 14 нафар, Фарғона вилоятида 11 нафар, жами 25 нафар бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Самарқандда тузалганларнинг 8 нафари эркак, 6 нафари аёл бўлиб, улар орасида энг ёши каттаси 70 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 8 ёшда.

Самарқандда айни пайтга қадар 94 нафар бемор тузалган.

Фарғонада тузалган беморларнинг барчаси эркак бўлиб, улар орасида энг ёши каттаси 45 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 28 ёшда.

Фарғонада шу пайтга қадар 150 нафар бемор тузалиб чиққан.

Шундай қилиб, ушбу вилоят коронавирусдан ҳоли ҳудуд мақомини олишга жуда яқин турибди.

 

Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 1 945 нафарни ташкил этади, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати. 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech