23 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25,2 °C

Спорт
3 Янв  2019 972

Бухорода икки спортчига “Спарк” автомобили берилди

2018 йил ўзбек спорти учун муваффақиятларга бой бўлди. Ортда қолган йил давомида атлетларимиз бир неча комплекс мусобақаларда иштирок этдилар.

Шу кунларда Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов хизмат сафари билан Бухоро вилоятида бўлиб турибди. МОҚ раҳбари сафар доирасида Параосиё ва ўсмирлар Олимпия ўйинларида совриндор бўлган бухоролик спортчиларни тақдирлаш маросимида ҳам иштирок этди, деб хабар бермоқда  Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

Тадбир давомида III ўсмирлар Олимпия ўйинларида олтин медалга эга чиққан спортчилар – Абдумалик Халаков (бокс) ва Умиджон Жалолов (эркин кураш) «Spark» автомобиллари билан тақдирланди. Шунингдек, уларнинг мураббийлари, Параосиё ўйинлари совриндорлари Феруз Саидов, Ширин Шарипов, Шариф Халилов, Шерзод Намозов, Шуҳрат Бобоев ва Муҳаммад Риҳсимов каби спортчиларимизга қимматбаҳо совғалар топширилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech