25 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +28,1 °C

Саломатлик
22 Мая  2020 173

Бухорода сўнги соғайган бемор — 6 ёшли қизалоқ

Наманганда 5 нафар, Самарқандда 24, Бухорода эса охирги икки нафар бемор бемор соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

Наманганда соғайиб чиққанларнинг 3 нафари эркак, 2 нафари аёллардир. Улар орасида энг ёши каттаси 84 ёшда бўлса, энг кичиги 48 ёшда.

Наманганда соғайганларнинг сони 224 нафарга етди.

Самарқандда соғайганларнинг 11 нафари эркак, 13 нафари эса аёллардир. Улар орасида энг ёши каттаси 51 ёшда бўлса, энг кичиги 2019 йилда туғилган. Самарқандда эндиликда соғайган беморларнинг сони 202 нафарга етди.

Бухорода реабилитацияга кузатилган 2 нафар инсон ҳозирча ушбу ҳудуддаги коронавирус инфекциясига чалинган сўнги беморлар саналади. Бири 53 ёшдаги аёл бўлса, иккинчиси эса 6 ёшли қизалоқ.

Шундай қилиб, Бухорода даволанаётган 442 нафар беморнинг барчаси бутунлай дарддан фориғ бўлди.

Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2 438 нафарни ташкил этади, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech