18 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +12,4 °C

Кейинги авлод
12 Авг  2019 769

Бухородаги мактаб халқаро математика мактабига айлантирилди

Бухоро вилояти Қоракўл туманида “Халқаро математика мактаби”ни ташкил этиш тўғрсидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилади.

Қарорга мувофиқ, Қоракўл туманидаги 1-сон ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатига “халқаро математика мактаби” мақоми берилди.

Замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда аниқ ва табиий фанлар, шунингдек, чет тилларини чуқур ўқитиш, ўқувчиларнинг ижодий салоҳиятини намоён қилиш ҳамда уларни республика ва халқаро фан олимпиадаларига қатнашишга тайёрлаш халқаро мактабнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

2019-2020 ўқув йилидан бошлаб мактабнинг 7-синфига 90 нафар ўқувчи қабул қилинади.

Халқаро мактабда математика фанига қизиқувчи хорижий мамлакатлар фуқаролари ҳам шартнома асосида таълим олишлари мумкин.

Шунингдек,  ўқувчиларга янада чуқурроқ билим бериш мақсадида халқаро мактабга хорижий мамлакатлардан ҳам ўқитувчиларни ишга қабул қилишга рухсат этилди.

2019-2020 ўқув йилидан бошлаб халқаро мактаб директори, ўринбосарлари ва ўқитувчиларига бюджет маблағалари ҳисобидан 100 фоиз қўшимча устама ҳақ тўланади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech