16 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +24,9 °C

Ҳарбий
28 Мая  2019 899

Бухородаги ўта муҳим объектларда шартли душманни қўлга олиш бўйича машғулотлар ўтказилди

Бухоро вилоятида жойлашган Мудофаа вазирлиги Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлигига қарашли ҳарбий қисмлардан бирида махсус тактик ўқув машғулотлари ўтказилди, деб хабар бермоқда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Ушбу мажмуавий махсус-тактик машғулотлар ҳамкорликдаги қуролли кучлар тузилмалари ҳаракатларини мувофиқлаштириш, мобил бўлинмаларнинг ўта муҳим объектларга етиб бориш вақтларини қисқартириш, турли кўринишдаги ноқонуний тажовузларни олдини олиш, табиий ва техноген офатлар рўй берганда уларнинг оқибатларини тезкорлик билан бартараф этиш мақсадида ўтказилди.

Машғулотлар эрта тонгда тўсатдан чегара олди ҳудудларида шартли ноқонуний қуролланган “жангарилар” тўдаси тўпланаётганлиги, уларнинг мақсади бир неча ўта муҳим объектларда қўпорувчилик ҳаракатларини амалга ошириш эканлиги маълум бўлгач, мавжуд объектларда қўриқлашни кучайтирилган режимга ўтказишдан бошланди.

Машғулот жараёнида душманни қуршаб олиш ва яксон этиш, портловчи қурилмалар ўрнатилган автомобилларни зарарсизлантириш, гаровга олонганларни озод қилиш, миналаштирилган кўприкни миналардан тозалаш каби кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.

Тегишли вазирлик ва идоралар куч тузилмалари билан хамкорликда  ташкил этилган махсус-тактик ўқувлари муваффақиятли якунланди. Қуролли Кучлар куч тузилмалари ҳамда Қандим газни қайта ишлаш заводи мутасаддилари томонидан машғулотда фаол қатнашган ҳарбий хизматчилар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакилларига фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech