17 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +21,7 °C

Ҳарбий
21 Фев  2019 1229

CЕNTCOM қўмондони Жозеф Вотел: “Ўзбекистон халқига раҳмат деб қоламан”

Тошкентдаги “Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонасида бугун, 21-феврал куни Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари Қуролли Кучлари бош штаби бошлиқлари иштирокида бўлиб ўтган анжуман ўз ишини якунлади.

 

АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони Жозеф Вотел тадбир сўнгида журналистларга баёнот берди

“Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари бош штаб бошлиқлари иштирок этган ушбу анжуманни ташкиллаштиришда беғараз ёрдам кўрсатган Ўзбекистон Президенти ҳамда Мудофаа вазирлигига миннатдорчилик билдираман.

Мазкур анжуманни ўтказишда Ўзбекистоннинг АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлигига кўрсатаётган ёрдами Марказий ва Жанубий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш йўлида муҳим рол ўйнайди. Минтақада хавсфизликни таъминлаш ҳамда барқарорлик учун таҳдидларга қарши курашиш мақсадида йиғилган Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатларидан ҳам миннатдорман.

Амерка Қўшма Штатлари минтақадаги ҳамкорларимизнинг суверенитети ва барқарорлигини таъминлашда, ўзаро муносабатларимизни ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлашга доим тайёр.

Мен ушбу анжуманни ўтказишга шахсан ёрдам кўрсатган ва минтақада хавфсизликни тъминлаш учун келажакда қай йўсинда ҳамкорликни амалга оширишимиз ҳақидаги фикрлари билан бўлишган Шавкат Мирзиёевга раҳмат айтаман.

Шунингдек, Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-маёр Баҳодир Қурбоновни янги лавозимга тайинлангани билан табриклаб, анжуманнинг муваффақиятли ўтишини таъминлашга ёрдам берганидан миннатдорман. Менга ҳамда Марказий ва Жанубий Осиё қуролли кучлари бош штаб бошлиқларига меҳмондўстлиги билан ҳурмат кўрсатган Ўзбекистон халқига раҳмат деб қоламан”, дея айтган ўз баёнотида Жозеф Вотел.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech