05 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +31,2 °C

Саломатлик
28 Апр  2020 693

Чақалоғу, онахон, барчаси шифо топди

Бухоро ва Тошкентда 11 ойлик чақалоқдан 72 ёшли беморгача, жами 58  киши соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Бугун Бухородан 9 нафар бемор, пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан 21 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасидан 4 нафар, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасидан 24 нафар, жами 58 бемор буткул соғайди.

Бухорода шифо топганларнинг барчаси 25 мартда Россиядан  чартер рейс билан олиб келинган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, шифохонага жойлаштирилган. Улардан 8 нафари эркак, 1 нафари аёл киши бўлиб, Тошкент, Бухоро вилоятлари ва Тошкент шаҳридан 2 нафардан, Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларидан 1 нафардан. Улар орасида энг ёши каттаси 55 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 19 ёш.

Бухоро вилояти бўйича шу пайтга қадар 289 нафар бемор соғайган бўлиб, юртимизда беморларнинг соғайиб чиқиши бўйича энг юқори кўрсаткич ҳозирча Бухоро вилоятидан қайд этилмоқда.

Пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан 21 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасидан 4 нафар, жами 25 бемор буткул соғайиб, Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди.

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида соғайганларнинг 15 нафари Тошкент шаҳридан, 6 нафари Тошкент вилоятидан. Улардан 2 нафари Туркиядан, яна 1 нафари Россиядан, яна 1 нафари Англиядан келишган ва карантинга олинган. Коронавирус аниқлангач, клиникага ётқизилган. Қолган 17 нафари коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Беморлардан 9 нафари эркак, 12 нафари аёл. Улар орасида энг ёши каттаси 66 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 20 ёшда.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида соғайганларнинг барчаси Тошкент шаҳридан бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олишган. Уларнинг 1 нафари эркак, 3 нафари аёл бўлиб, энг ёши каттаси 72 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 28 ёшда.

Эътиборли жиҳати, 30 мартда коронавирусга чалинган 72 ёшли бемор жуда оғир аҳволда мазкур клиникага олиб келинган. Узоқ вақт сунъий нафас олиш аппаратида бўлган бемор фидоий шифокорларимизнинг самарали даволаш муолажаларидан кейин инфекциядан тўлиқ тузалган бўлса-да, бошқа ҳамроҳ касаллиги борлиги сабабли ихтисослашган шифохонага реабилитация учун ўтказилди.

Шунингдек, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасидан ҳам 24 нафар бемор буткул соғайди.

Соғайганларнинг 20 нафари Тошкент шаҳридан, Сурхондарё, Фарғона, Сирдарё ва Тошкент вилоятларидан 1 нафардан. Улардан 5 нафари Туркиядан Истамбул – Тошкент йўналишида, 4 нафари Россиядан Москва – Тошкент йўналишида чартер рейслар орқали келишган ва карантинга олинган. Коронавирус аниқлангач, клиникага ётқизилган. Қолган 15 нафари коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Беморлардан 11 нафари эркак, 13 нафари аёл. Улар орасида энг ёши каттаси 65 ёшда бўлса, 11 ойлик ва 1 ёшли чақалоқлар ҳам бор.

Ушбу клиникада шу пайтга қадар 87 нафар бемор соғайиб чиқди.

Ҳозирга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан буткул соғайганлар 958 нафарга етди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech