10 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +30,4 °C

Саломатлик
26 Апр  2020 1147

Чақалоққа касаллик юқмаган

Юртимизда коронавирусга чалинган беморларни даволашда ҳомиладор аёлларни даволашга ҳам алоҳида аҳамият бериляпти.

Тошкент шаҳридаги 3-сонли туғруқ мажмуасида илк бор коронавирусга чалинган 2 нафар бемор: яқинда фарзандли бўлган аёл ҳамда ҳомиладор аёл соғайиб чиқишди. Улар Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди.

Биринчи бемор аёл 38 ёшда бўлиб, Наманган шаҳридан. Жорий йил 31 мартда Тошкент шаҳар перинатал марказида фарзандли бўлган. Онада коронавирус инфекцияси аниқлангач, 3-сонли туғруқ мажмуасига олиб келинган. Унинг фарзандида эса коронавирус инфекцияси аниқланмаган.

Ҳомиладор аёл эса 28 ёшда бўлиб, Самарқанд шаҳридан. У жорий йил 26 мартда Туркиядан Тошкентга келган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси аниқлангач, 3-сонли туғруқ комлексига олиб келинган. Айни пайтда 32 ҳафталик ҳомиласи ривожланмоқда.

Самарали даволаш муолажаларидан кейин, сўнгги текширувлар икки нафар беморда ҳам коронавирус инфекцияси йўқлигини кўрсатди.

Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан буткул соғайганлар 765 нафарга етди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech